ЛУАРА — Франциядаги энг узун даре. Уз. 1012 км, ҳавзасининг майд. 115 минг км2. Савенна тоғларидан бошланиб, Марказий Франция массиви ва Луара пасттекислигидан оқади ва Атлантика океанининг Бискай қўлтиғига эстуарий ҳосил қилиб қуйилади. Асосий ирмоқлари: Алье, Шер, Вьенна (чапдан). Ўртача сув сарфи 800 м3/сек. Ёмғир ва қор сувларидан тўйинади. Суви фев. ва март ойларида кўпайиб, авг. ва сент. ойларида камаяди. Роан ш. гача кема қатнайди. Каналлар орқали Рейн, Сена, Сона дарёлари билан боғланган. Луара дарёси соҳилларида Орман, Тур, Нант ш. лари, эстуарийсида — Сен-Назер порти жойлашган. Луара водийсида 15—16-а. ларда қурилган кўплаб қасрлар сақланган.