ЛУБ

ЛУБ, флоэма — ўсимликларнинг поя ва илдизларида камбий билан перицикл орасида жойлашган (ўтказувчи, яъни тўрсимон найча ва луб паренхима толаларидан иборат) тўқималар комплекси. Лубнинг асосий функцияси — ҳосил қилинган органик моддаларни тана бўйлаб тарқатиш. Луб, кўпинча, захира озиқ моддаларнинг тўпланиш жойи бўлиб ҳам хизмат қилади. Лубнинг асосий анатомик элемента — тўрсимон найчаларда моддалар ҳаракатланади.

Бундай найчалар ҳужайралари тирик бўлиб, уларда моддалар алмашинуви рўй беради. Ҳужай-ралар орасидаги тўсиқларда ҳужайраларни бир-бири б-н боғлаб турадиган элаксимон пластинкалар мавжуд. Лубнинг паренхима ҳужайраларида захира ва чиқинди моддалар (крахмал, оқсил, ошловчи моддалар, каучук, алкалоидлар, эфир мойлари ва б., шунингдек, минерал тузлар) қатлами ҳосил бўлади. Луб толалари қалин пусти чўзиқ ҳужайралардан иборат бўлиб, механик функцияни бажаради. Улар одатда, луб толалари деб аталади. Бирламчи ваиккиламчи Луб ажратилади. Бирламчи Луб, одатда, тўрсимон ва луб паренхимасидан иборат бўлиб, бошланғич тузувчи тўқима — прокамбийдан вужудга келади. Бирламчи Луб, асосан, қирққулоклар, плаунлар, қирқ-бўғимлар, ёпиқ уруғлилардан бирпаллалиларда бўлади. Иккиламчи Луб кўпроқ очиқ уруғли ва икки уруғпаллали ўсимликларда, бирламчи Лубга қўшимча ҳолда вужудга келади. Кўп дарахтларда Лубнинг эски қисмлари ёш қисмларидан ажралиб қолиб, аста-секин дарахт пўстлоғига айланади ва вақт ўтиши билан нобуд бўлади.

Баъзи ўсимликларда Луб тўқимаси жуда ривожланган бўлиб, қўшни туқималардан осонгина ажралади. Ундан пишиқ тола олса бўлади. Каноп, жут, зиғир, наша ва б. толали ўсимликларнинг пўстлоқ қисмида узун Л. толалари жойлашган. Толаларни ажратиб олиш учун ўсимликларнинг пўстлоғи (мас, каноп ўсимлиги пўстлоғи) поядан машиналар ёрдамида шилиб олиниб қуритилади ва Луб з-дларига топширилади. У ерда махсус технология бўйича ишланиб, толалар ажратиб олинади.

Loading...