ЛУТФУЛЛАЕВ

ЛУТФУЛЛАЕВ Хайрулла (1945.25.10, Тошкент) — хонанда ва созанда (қашқар рубоби, тор), Ўзбекистон (1987) ва Қорақалпоғистон (1993) халқ артисти . Тошкент консерваториясини тугатган (1974). «Баҳор» ансамбли яккахон хонандаси (1974—2003), Тошкент маданият инти доценти (2003 й. дан). Лутфуллаев лирик хонанда, майин ва ширали овоз соҳиби. Репертуаридан қўшиқ ва яллалар («Мен севаман, сен севасанму», «Дилхирож», «Тола соч» ва б.), ўзбек ашула ва мақом йўллари («Баёт I—V», «Гиря I—II», «Фарғона танавори» ва б.), ўзбек бастакорлари асарлари («Бебоқча», «Самарқанд ушшоғи» ва б.) ўрин олган. «Келибдию-кетибди», «Ишонаман ўзингга», «Гўзал жонон сенмасму» каби қўшиқларнинг куйларини ўзи басталаган. Хорижий мамлакатларда гастролда бўлган. Лутфуллаевнинг ўғли Нодир Лутфуллаев — за-монавий эстрада қўшиқчиси, репертуаридан замонавий эстрада қўшиқлари, ўзбек халқ қўшиқлари ва мумтоз ашулалар ўрин олган.

Loading...