ЛЬВОВ

ЛЬВОВ — Украинадаги шаҳар, Львов вилояти маркази. Буг ва Днестр дарёларининг сувайирғич қисмида жойлашган. Т. й. ва автомобиль йўллари тугуни. Аэропорт бор. Аҳолиси 797 минг киши (1997). Л. Украинанинг йирик саноат маркази. Мураккаб машинасозлик етакчи ўринда; унинг таркибида автомобиль ва юкортгич-транспорт машина-созлиги (автобус, автомашинасозлик, автоюклагич, конвейер қурилиш з-длари), радиотехника (телевизор з-ди), қ. х. машинасозлиги («Львовсельмаш»), газ приборлари корхоналари, «Львовпри-бор, биофизика асбоблари, асбобсозлик», фрезер дастгохлари, олмос асбоблари ишлаб чиқариш з-длари бор. Енгил (пойабзал, трикотаж, тикувчилик маҳсулотлари), озиқ-овқат (сут, ёғ-мой, гўшт к-тлари, пиво ва вино з-длари, кондитер ф-калари ва б.) саноатлари корхоналари мавжуд. Ойна, керамика з-длари, темир-бетон буюмлари и. ч. корхоналари, нефтни қайта ишлаш, кимё-фармацевти-ка, лок-бўёқ з-длари, қурилиш материаллари ва полиграфия саноати корхоналари ишламоқда, мебель, картон, мусика асбоблари ва б. ишлаб 10 олий ўқув юрти (шу жумладан, ун-т, консерватория, политехника, тиббиёт, полиграфия, қ. х. ин-тлари), Украина ФА нинг Ғарбий илмий маркази, 4 театр (шу жумладан, опера ва балет театри), телемарказ, филармония, цирк, 12 музей (шу жумладан) Украина санъати, халқ меъморли-ги ва турмуши, этнография ва бадиий ҳунармандчилик музейлари, картиналар галереяси, И. Франко номидаги адабий мемориал музейи ва б.) мавжуд.

Львов ҳақидаги дастлабки маълумотлар солномаларда 1256 й. да тилга олинган. Шаҳарга Галич-Волинь князи Даниил Романович асос солган. У шаҳарни ўғли Лев шарафига Львов деб номлаган. Львовнинг илк меъморлигига оид едгорликлар ёки қайта қурилган ҳолда (Мария Снежная ва Иоанн Креститель костёллари, 13 — 14-а. лар), ёки кейинги бинолар фраг-ментига қўшилган ҳолда (авлиё Николай черкови, 13-а.) сақланган. Шаҳар марказида турар жой ҳамда диний меъморий едгорликлар (16—19-а. лар) ан-чагина. Булардан кафедрали собор (1360-1493), Арман собори (1363-70). Успение черкови (1629), бернардинлар, доминиканлар костёллари (17—18-а. лар), авлиё Юра собори (18а.) ўзининг меъморий кўринишлари билан диққатга сазовор. Бозор майдонидаги турар жой мажмуаси бинолари (асосийси 16—19-а. лар), ратуша (1827-35) ва б. машҳур.

Loading...