ЛЁСС

ЛЁСС (нем. Loss — юмшоқ) , соз тупроқ — континентал иқлимда ҳосил бўлган майда заррали ғоваксимон, чўкинди тоғ жинси. Ранги сарғиш ёки оч кулранг, ғоваклиги 40—60%. Кальций ва магний карбонат тузлари Лёсс микдорининг 5% дан кўпроғини таш-кил қилади. Лёсс қатламида майда тош ва қум бўлмайди. Лёсснинг 60%дан ортиқроғи 0,05—0,001 мм келадиган чангсимон зарралардан, 10% часи 0,001 мм дан кичик гил зарраларидан иборат. Сув ўтказувчанлиги бир хил эмас. Таркибидаги тузлар цементлаш хусусиятига эга бўлгани учун қуруқ ҳолда қаттиқ, намда ивувчан. Лёсс таркибида сувда тез эрийдиган туз кўп.

Лёсснинг минералогик таркиби кварц, бир оз дала шпатлари, гил минераллари (каолинит, монтмориллонит), кальций, слюдалар ва б. дан ташкил топган. Лёсснинг пайдо бўлиши ҳақида бир қанча фикрлар мавжуд. В. А. Обручев, F. О. Мавлонов ва А. Р. Павловлар Ўзбекистон ва Ўрта Осиёда тарқалган Лёссларни ўрганиш натижасида пролювиал йўл б-н, яъни тоғ жинсларининг нурашидан пайдо бўлган майда (0,05 — 0,001 мм ва ундан кичик) зарраларнинг оқар сувлар (ёмғир сувлари) таъсирида ювилиб, тоғ этакларининг пастки текислик қисмларига оқиб келиб ётишидан, шамол воситасида олиб ке-линган зарраларнинг йиғиндисидан пайдо бўлади деб тушунтирадилар. Ч. Лайел ва Ю. А. Скворцовлар Лёсс аллювиал йўл б-н, яъни майда жинс зарраларининг оқар сувлар (сой, даре) ёрда-мида даре қирғоқларига ётқизилишидан, Лёсс Берг ва б. Л. лар тупроқ пайдо бўлиш жараёнлари натижасида турли майда заррали жинсларнинг йиғилишидан, яна бир гуруҳ олимлар эса Лёсс микроорганизмлар ёрдамида ҳосил бўлади деб ёзадилар.

Л. Хитой, Ўрта Осиё, Ғарбий Сибирь, Шим. Кавказ,. Шим. Қозоғистон, Украина ва Шим. Америкада кўп тapqалган. Шаҳар ва қишлоқ хўжаликларида, экинзорларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашда, метрополитен, ирригация ва энергетика иншоотлари ва ҳ. к. ни қуришда, т. й. ва автомобиль йўлларини ўтказишда муайян ҳудуддаги мавжуд Лёсс қатламларининг муҳандислик-геологик хусусиятларини мукаммал ўрганиш муҳимдир.

Лёсснинг қалинлиги бир неча м дан бир неча юз м гача етади. Энг калин Лёсс Хитой ва Ўрта Осиёда тарқалган (150 — 200 м атрофида). Ўзбекистонда Лёсс қалинлиги Боботоғнинг шим.-ғарбий ён бағрида 150 м, Қарши ва Мирзачўлда 130 м, Чирчиқ водийсида 60 — 100 м, Зарафшон ва Сангзор дарёлари оралигидаги майдонларда 60—80 м, Тошкент, Пискент массивларида 40 — 80 м, Самарқанд атрофида 80—100 м, Тожикистоннинг Ёвон водийсида 160 м га етади.

Лёсс жинслари тоғ ён бағрида, тоғ оралиғи ботиғи, тоғ олди эгилмалари ва пасттекисликларида учрайди. Мае, Альп, Карпат тогларида 4000—5000 м баландликда, Помирда 3000—3200 м, Ғарбий Помирда 4400—4500 м, Шим. Кавказда 1300—1500 м., Чатқол-Қурама тоғларида 1000—1800 м, Боботоғда 1200—1900 м, Фарғона тоғларининг жан.-ғарбида 1700—2200 м да учрайди.

Prev Article

ЛЁВИ

Next Article

ЛИ