ЛЬЮИС

ЛЬЮИС (Lewis) Гарри Синклер (1885.7.2, Сок-Сентр, Миннесота) — 1951.10.1, Рим) — америкалик ёзувчи. Биринчи насрий асари Том Грэн та-халлуси б-н чоп этилган. Болаларга аталган бу китобни «Аэропланда сайр» (1912) деб номлаган. Биринчи романи «Бизнинг мистер Ренн» (1915), иккинчиси эса «Бургут парвози» (1915). 20-а. лардаги энг яхши реалистик асарлари ичида «Асосий кўча» (1920), «Бэббит» (1922), «Эро-усмит» (1925, ҳаммуаллиф) романлари ажралиб туради. Жиддий сиёсий асарлар — «Бизда бунинг иложи йўқ» (1935) роман-памфлети, «Гидеон Пленш» (1943) ҳажвий романи, «Кингсблад, қироллар наели» номли ирқчиликка қарши кураш, фуқаролик виждони ҳақидаги роман муаллифи. 1949 й. дан Италияда яшаган. Сўнгги йилларда яратган «Ху-дожўй» (1949), «Олам шунчалик кенг» (1951) романлари бадиий юксаклиги билан ажралади. Бир қанча ҳикоя, пьеса ва макрлалари бор. Нобель мукофоти лауреати (1930).