ЛЮТЕИН ҲУЖАЙРАЛАР

ЛЮТЕИН ҲУЖАЙРАЛАР (лот. Luteus — сариқ) — сариқ тананинг ташқи қаватини ҳосил қиладиган эпителиал без ҳужайралари. Одатда, овуляциядан кейин Грааф пуфакчаси ҳужайраларидан пайдо бўлади. Лютеин ҳужайралар протоплазмасида липид табиатли пигмент — лютеин бор. Л. ҳ. сариқтана гормони — прогестерон ишлаб чиқаради.

Loading...