М

М — ўзбек кирилл алифбосининг ўн тўртинчи ҳарфи. Икки лабнинг жипслашувидан ҳосил бўладиган портловчи жарангли бурун товуши. Сўз бошида (мактаб, мухбир), ўртасида (мамлакат, сумалак), охирида (қалам, салом) кела олади. Ўз ва ўзлашма сўзлар таркибида унинг талаффузи ва ёзилишида ҳеч қандай фарқ сезилмайди. Туркий халқлар, жумладан, ўзбек халқи учун умумий бўлган ёзувларда М ҳарфи ўзига хос шаклда бўлган.