МААДИ — энеолит даврига оид қад. деҳқончилик манзилгоҳи (мил. ав. 4минг йилликнинг 2-ярми). Қоҳира (Миср) яқинидан топилган. 20-а. нинг 30-й. ларида текширилган. Маадидан бурдой, арпа қолдиқлари, канакунжут донлари (канакунжут мойи олинган), уй ва ёввойи ҳайвонлар, балиқ суяклари, мис ва тош қуроллар, сопол идишлар, ёрғучоқлар, тақинчоқлар топилган.