МААРРИЙ

МААРРИЙ, ал-Мааррий Абулало Аҳмад ибн Сулаймон ат-Танухи (973 — Сурия, Маарратун Нуъмон — 1057 ёки 1058) — араб шоири ва мутафаккири. Лирик («Чақмоқтош учқунлари» тўплами ва унга ёзилган шарқ — «Учқунлар ёғдуси») ва фалсафий («Лузум мо лам ялзум» — «Лозим бўлмаганнинг лозимлиги» тўплами) шеърлар, «Рисолат улғуфрон» («Афв ҳақида мактуб»), «Рисолат улмалоика» («Фаришталар ҳақида мактуб»), «Аросат ҳақида мактуб» каби насрий асарлар, Мутанаббининг «Аҳмад мўъжизаси» номли девонига ёзилган шарҳ, «Йўлда ташлаб кетилганлар» ҳикматли сўзлар тўплами муаллифи. Мааррийнинг аксар асарларида инсонпарварлик ва оқилона мулоҳазакорлик, жамиятга танқидий қарашлар устунлик қилса, баъзи асарларида умидсизлик, пессимизм руҳи сезилиб туради. Мааррий ўз асарларини киноя, қочирим каби усуллардан фойдаланиб, мураккаб тилда ёзган.

Ад.: Крачковский И. Ю., Избр. соч. т. 1-2, М. – Л., 1955-56.