МААСТРИХТ ЯРУСИ

МААСТРИХТ ЯРУСИ (Нидерландиядаги Маастрихт ш. номидан) — бўр системаси (даври) юқори бўлимининг пастдан олтинчи яруси. Дастлаб 1849 й. да бельгиялик геолог А. Дюмон томонидан ажратилган. Сен-Пьер тоғи ён бағридаги топилган жойида яруснинг фақат юқори қисми учун хос бўлган саёз сув органогенчақиқ оҳактошлардан тузилган. Янада аниқроқ стратиграфик бўлинмаларга ажратишда аммонитлар, белемнитлар, фораминифералар, денгиз кирпилари ва б. қолдиқларига асосланилади.

Loading...