МАЧАЙ ҒОРИ

МАЧАЙ ҒОРИСурхондарё вилоятининг Бойсун туманида жойлашган ибтидоий одамлар манзилгоҳи (мил. ав. 12—6минг йиллик). Кўҳитанг тоғи яқинида, Мачайдарёнинг ўнг қирғоғида жойлашган. Ў. Исломов томонидан ўрганилган (1970—71). Мачай ғорининг бал. 3,5—4 м, уз. 8 м, кенглиги 10 м га етади. Икки маданий қатламдан иборат: устки қатлам мезолит даврига, тепа қатлам — сўнгги мезолит ва илк неолит даврига оид.

Мачай ғоридан меҳнат қуроллари, ёввойи ҳайвонларнинг суяклари, озиқ-овқат қолдиклари чиққан; ушбу маданий қатламнинг қалинлиги 40 см га етади, бу эса шу ғорда узоқ вақт давомида ибтидоий одамлар яшаганидан далолат беради. Меҳнат қуроллари тайёрлашда ёввойи ҳайвонларнинг суякларидан фойдаланилган. Қуролларни (тешкичлар, камон ўқлари) тайёрлаш жараёни бирмунча тезлашади. Бундан ташқари, тошдан тайёрланиши жуда қи-йин бўлган тешикли игна, понасимон ва тишли асбоблар ва б. қуроллар каби тамомила янги қурол шаклларидан фойдаланиладиган бўлган. Тош қуроллар, пайконлар, ботиқ тиғли қуроллар, кескичлар ва б. қурол турларининг сони ортган.

Loading...