МАЧТА

МАЧТА (голландча angra mast — тик) — антенналар, сигнализация ва алоқа асбоблари (курилмалари), прожекторлар, елканлар, кузатиш майдончаларини маҳкамлаш, симларни тортиш учун мўлжалланган тик (вертикал) иншоот. Мачтанинг металл (трубалар ва бурчакликлардан ясалган), ёғоч ва темир-бетонли хиллари бор. Махсус қурилмалар (анкерлар)га маҳкамланган пўлат тортқилар Мачтани тик ушлаб туради. Кемаларда (кема тумшугидан кейин келадиган Мачта — фокмачта, иккинчиси — гротмачта, кема охирига яқин Мачта — бизаньмачта), муқим (стационар) кутариш кранларида, электр узатиш линиялари ва радиоантенналарда, контакт тармоқлар ва алоқа иншоотларида қўлланилади.