МАДАНИЙ ЎСИМЛИКЛАР

МАДАНИЙ ЎСИМЛИКЛАР — инсон томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари, саноат учун хом ашё олиш, чорва моллари учун озуқа тайёрлаш, турар жой ҳамда атроф муҳитни кўкаламлаштириш ва б. мақсадларда етиштириладиган ўсимликлар, Маданий ўсимликларнинг турлари, шакллари ва навлари ҳар хил бўлиб, улар ёввойи аждодларини хонакилаштириш, мавжуд Маданий ўсимликлар билан дурагайлаш, кейинчалик эса селекция усули орқали яратилган. Маданий ўсимликларнинг кўпчилиги — маккажўхори, буғдой, полба, шоли, соя, шакарқамиш, ток ва б. ўсимликлар қадимқадимдан етиштириб келинади. Ёввойи ўсимликларнинг тахм. 2,5 минг тури маданийлаштирилган. Уларнинг кўпчилиги қ. х. экинлари.

Loading...