МАДАНИЯТ САРОЙЛАРИ ВА УЙЛАРИ

МАДАНИЯТ САРОЙЛАРИ ВА УЙЛАРИ — йирик клуб муассасалари. Аҳолининг маданий дам олишини уюштириш мақсадида қурилади. Маданият саройлари ва уйлари ва у. да кўп ўринли томоша ва маъруза заллари, доимий киноқурилмалар, кутубхоналар, тўгарак машғулотлари, тасвирий санъат ва б. учун алоҳида хоналар бўлади. Маданият саройлари ва уйлари ва у. да кўргазмалар ташкил қилинади, маъруза, мавзули кечалар, и. ч. илғорлари, атоқли кишилар билан учрашувлар, байрам кечалари ва б. маросимлар ўтказилади. Турли болалар тўгараклари ишлайди. Маданият саройлари ва уйлари вау. фаоли-яти халқ ижоди ва бадиий ҳаваскорликнинг барча турларини ривожланишига ёрдам беради. Уларда халқ театрлари, оркестр, хор, опера ва хореография жамоалари, ашула ва рақс ансамбллари ижод қилади. Ўзбекистонда Маданият ишлари вазирлиги тизимига қарашли туман, шаҳар ва кишлоқ Маданият саройлари ва уйлари ва у., шунингдек, йирик корхона касаба уюшмалари қўмитаси томонидан ташкил қилинган Маданият саройлари ва уйлари ва у. мавжуд. Чирчикдаги машинасозлар (1968), Навоийдаги Фарҳод (1972), Тошкентдаги авиасозлар (1980) Маданият саройлари ва уйлари ва у. замонавий услубда қурилганлиги билан ажралиб туради. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги тасарруфида Маданият саройлари ва уйлари ва у. республика бўйича 2177 та (2003).

Loading...