МАДЕРА

МАДЕРА — узумдан тайёрланадиган ўзига хос хуштаъм кучли вино. М. тайёрлаш учун дуб бочкаларда сақланадиган вино материалларига муайян давр давомида ҳаво бериб ёки герметик резервуарларда кислородни меъёрлаш билан иссиқ жойда ишлов берилади (мадеризация). Мадера вино з-дларида махсус курилмаларда тайёрланади. Вино махсус хона (мадерник)ларга ёки қуёш нури билан иситиладиган ойнаванд камераларга жойлаштириладиган бочкаларда бир ёки бир неча мавсум сақланади.

Оддий Мадера учун вино материаллар мадеризацияси 60—65°да 3 ойгача, ўртача сифатлиси учун 45—50°да 4—4,5 ой, энг яхши сифатлиси учун 40—45°да камида 6 ой давом этади. Маркали Мадера бочка ёки шишаларда яна 2—4, баъзан 3 йил сақланади. Мадера ватани—Атлантика океанидаги Португалияга тегишли Мадейра о. ҳисобланади (вино номи шундан). Бу оролда вино бундан 5-а. муқаддам винобоп узум навлари (серсиаль, мальвазия)дан тайёрланган. МДҲда Мадеранинг 2 тури — спирт ҳажм ҳиссаси 19—19,5% ва қанд концентрацияси 3—6 г/100 см3 бўлган кучли Мадера ва спирт бўйича 18% ҳажм ва қанд бўйича 1,5 г/100 см1 бўлган кучсиз Мадера ишлаб чиқарилади. Мадера винолари Украина (Қрим М. си, Массандра Мадераси), Россия (Дон М. си, Кубан Мадераси), Туркменистан (Ко-петдоғ Мадераси)да алиготе, ркацелли, серсиаль ва б. узум навларидан тайёрланади.

Олимжон Алимов.

Loading...