МАДЕЙРА

МАДЕЙРАБоливия ва Бразилиядаги дарё, Амазонка дарёсининг энг йирик ўнг ирмоғи. Анд тоғларидан бошланувчи Маморе ва Бени дарёларининг қўшилишидан ҳосил бўлади. Узунлиги (Маморе дарёси билан бирга) 3200 км, ҳавзасининг майд. 1391 минг км2. Юқори оқимида, Бразилия ясситоғлигининг шим.-ғарбий чеккасидан ўтган қисмида, шаршара ва остоналар ҳосил қилади; Порту-Велью ш. дан бошлаб Амазонка паеттекислиги бўйлаб оқади. Езда серсув бўлади. Ўртача сув сарфи 30,5 минг м3/ сек. Порту-Велью ш. дан бошлаб (1060 км) кема катнайди.

Loading...