МАДҲИЯ

МАДҲИЯ (араб. — мақтов, таъриф) — бирор шахс, воқеа ёки нарсанинг мақтовига бағишланган бадиий асар. Баъзан асарнинг бир қисми ҳам Мадҳиядан иборат бўлиши мумкин. Араб, форс ва ўзбек мумтоз адабиёти анъаналарига кўра, ҳар бир йирик эпик асарнинг бош қисмида махсус (асосан, шеърий) мақтовлар берилган. Одатда, бу мактовлар фалсафий оқимларнинг асосчилари, асар ёзилган пайтдаги хукмдор ва б. га бағишланган. Шунингдек, шоирлар ўзларидан аввал ўтган буюк шахсларга мақтовлар бағишлаши ҳам одат бўлган (мас, Навоий «Хамса»сидаги достонлар муқаддимасида Низомий, Хисрав Дехлавий, Жомий мадҳи). Мадҳия характеридаги асар турли жанрларда (маснавий, ғазал, мухаммас ва б.) ёзилиши мумкин.

Муайян давлатга бағишланган шеърий-мусиқий асар ҳам Мадҳия ҳисобланади (байналмилал тилда гимн). Қ. Давлат мадҳияси.

Loading...