МАДЛЕН МАДАНИЯТИ

МАДЛЕН МАДАНИЯТИ (археоло гияда) — Европадаги сўнгги палеолит даври (мил. ав. тахм. 15—8 мингйилликлар) маданияти. Франциядаги Ла-Мадлен (La Madeleine) ғори номи б-н аталган. Тош кескичлар, суяк ва шохдан ясалган меҳнат қуроллари, ғор деворларига солинган суратлар, суяк ўймакорлиги ва б. Хўжалиги — овчилик, балиқчилик.

Loading...