МАДРАС УНИВЕРСИТЕТИ

МАДРАС УНИВЕРСИТЕТИ — Ҳиндистондаги энг йирик ва қад. унтлардан бири. 1857 й. ташкил этилган. Мат., статистика, физика, кимё, зоол., ботаника, антропология, геол. ва геофизика, геогр., ҳуқуқ, пед., тиббиёт, шарқшунослик, қ. х., технология, ветеринария бўйича мутахассислар тайёрлайди. Ун-т таркибида 100 дан ортиқ коллеж бор. 100 мингга яқин талаба таълим олади. Ун-т кутубхонасида 210 мингдан ортиқ асар сақланади.

Loading...