МАДРАСА

МАДРАСА (араб, дараса—ўрганмоқ) — мусулмонларнинг ўрта ва олий ўқув юрти. Уламолар ва мактабдорлар, Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларида давлат органлари хизматчиларини ҳам тайёрлайди. 7—8-а. ларда ислом дини уламолари мусулмон илоҳиёти масалаларини шарҳлаб бериб турадиган марказ сифатида араб давлатларида пайдо бўлган. 9—13-а. ларда ислом динига эътиқод қилинадиган мамлакатларда, жумладан, Ўрта Осиёда тарқалди. Мадраса ларда миллий зиёлилар тайёрланган. Абу Бакр Муҳаммад Наршахийнинг «Бухоро тарихи» асарида айтиб ўтилган 937 й. ги ёнғинда зарар кўрган «Форжак» М. си Ўрта Осиёдаги дастлабки Мадраса лардандир. Мадраса ларнинг хон М. лари, эшон М. лари, хусусий Мадрасалар каби турлари бўлган. Мадраса муассислари Мадрасани таъминлаш учун махсус мулквақф ажратишган ва бу мулкни бошқарувчи мутаввалини тайинлашган. Мадраса ларнинг вақф даромадларидан бир қисми вақф мулкини саклаб туриш, Мадраса биносини таъмирлаш учун ажратилган, маълум қисми мутаввали, мударрислар, талабалар, масжид имоми, муаззини, сартароши, фарроши ва б. хизматчиларга берилган.

Мадрасага мактабхонанн тугатганлар қабул қилинган. Талабалар ёши 10 дан 40 ёшгача бўлган. Улар Мадраса ётоқхоналарида яшаш ҳуқуқига эга бўлган кундузги бўлим ва дарсларга эркин қатновчи сиртқи бўлим талабалари тоифаларига ажратилган. Мадраса ўқув дастурининг умумий жиҳатлари 10—12-а. ларда ишлаб чиқилган ва кейинчалик такомиллашиб борган. Машғулотлар, одатда, сент. да бошланиб, май ойигача давом этган. Ёз ойлари ва рамазон ойида таътилга чиқилган. Мадрасада ҳафта кунлари таҳсил (шанба, якшанба, душанба, сешанба) — машғулот кунлари ва таътил (чоршанба, пайшанба, жума) — ўтилганларни такрорлаш ҳамда дам олиш кунларига бўлинган. Дарслар қуёш чиқиш пайти (бомдод номозидан кейиноқ) бошланган. Мадрасада таълим 3 босқичда: бошланғич (адно), ўрта (авсат) ва юқори (аъло) гуруҳларда олиб борилган. Адно босқичи «Ақоид» китобини ўқишга ўтгунча давом этган, авсат босқичи «Ақоид» китобини ўқишдан бошланиб, «Шарҳи мулла» китобини ўргангунча бўлган ва ундан кейинги мураккаб қўлланмаларни ўрганувчилар аъло босқичи талабалари ҳисобланган. Мадрасада ўқиш талабалар иқтидорига қараб, 7—12 й. давом этган. Ўрта Осиёдаги Мадраса ларда араб ва форс тилида ёзилган китоблар ўқитилган, улар талабаларга мударрис томонидан туркий тилда шархлаб берилган. Мадраса ўқув курси, одатда, «Аввали илм» деб номланган форс тилидаги ўқув қўлланмасини ўзлаштириш б-н бошланган. Кейин ўрта асрларнинг илмий тили ҳисобланган араб тили грамматикаси (араб тили морфологияси — сарфи ва синтаксиси—наҳви «Бидон», «Кофия» каби дарсликлар асосида) ўқитилган. Араб тили грамматикасидан сўнг ўқув курси 2 бўлимга: умумтаълим курси — мушкулот ва фиқҳ курси — масала бўлимларига ажратилган. Мадраса ларда фиқҳ курсининг фароиз — мерос ҳуқуқи қисми билан бирга мат. фани ҳам мажбурий ўқув курсига киритилган. Талабалар ўз хо-ҳиш-истаклари ва қобилиятларига қараб мушкулот ёки масала бўлимларидан бирини, агар истасалар ҳар икки бўлимни ўқиб тамомлашлари мумкин бўлган. Мадраса ларда тўлиқ курени ўқиб тамомлаш учун талабалардан фалсафа ва ҳуқуқ фанларига оид тахм. 137 дарелик — қўлланмани ўзлаштириш талаб этилган. Бу дареликларнинг аксариятини ўртаосиёлик алломаларнинг асарлари, жумладан, Имом Бухорий ва Абу Исо Муҳаммад ибн Исо Термизийларнинг ҳадис тўпламлари, Абу Мансур Мотуридий Самарқандийнинг «Китоб аттавҳид», Бурҳониддин Марғинонийнчнг а«лҲидоя фи шарҳ албидоя», Нажмиддин Али ибн Умар Қазвинийнинг «аррисола аш-шамсия фи-л қавоид алмантиқия», Абдураҳмон Жомийштг «ал-Фавоид аддиёия», Маҳмуд ибн Аҳмад Маҳбубийнинг «Виқоят арривоя фи масоил», Убайдуллоҳ ибн Масъ-уд Маҳбубийнинг «ан-Нуқоя» («Мухтасар алвиқоя») каби асарлари ташкил этган. Мадраса ларда талабаларнинг қизиқишлари ва мударрисларнинг мавжудлигига қараб, фалакиёт, ҳандаса, тиббиёт, кимё, жуғрофия, тарих, адабиёт, аруз илми, меъморлик асослари, хаттотлик, мусиқа, ахлоқ, нотиқлик каби фанлар ҳам ўқитилган. 19-а. охири — 20-а. бошларида Ўрта Осиё М. лари ўқув дастури бирмунча ислоҳ этилиб, уларда ўқитиладиган фанлар таркибига турк, рус, француз, инглиз тиллари, физика, зироатчилик, ҳисоб, гигиена, психология, методика, тригонометрия, сиёсий иқтисод, тижорат каби фанлар кириб кела бошлаган. 19-а. охири — 20а. бошларида Бухоро амирлигида 336, Хива хонлигида 132, Туркистон генералгубернаторлигида 348 Мадраса бўлган. 20-а. нинг 2-чораги бошларида совет ҳукумати томонидан Мадрасалар диний муассасалар қаторида давлатдан ажратилган ва «хурофот ўчоқлари» тамғаси билан тугатиб юборилган. ЎзРда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ихтиёрида қолган бир нечта Мадраса эса эндиликда фақат руҳонийлар тайёрлайдиган ўрта ва олий диний ўқув юртларига айлантирилган.

Мадрасалар мусулмон оламида меъморлик иншооти сифатида 10 — 11-а. ларда вужудга келган. Илк Мадрасалар бир қаватли, ўртаси ҳовли ва унинг атрофи ҳужралардан иборат бўлган. Баъзан гумбазли гўрхона қурилиб, Мадрасага ҳомийлик қилган кишининг сағанаси қўйилган. 14—16-а. лардан бошлабҳашаматли Мадраса бинолари қуриш авж одди. Улар 2—3 қаватли қурилиб, одатда, катта ва гўзал пештокли, атрофи ҳужралар билан ўралган ҳовлиси, дарсхона, кутубхона ва маежиди бўлган. Кейинрок, катта Мадрасалар ёнига минора қуриш расм бўлган. Кириш пештоқининг рўпарасида, пешайвон бўлиб, у ёзги дарсхона вазифасини бажарган ҳамда ҳовлига салобат берган. Баъзан Мадраса ларда ҳужраларнинг ҳовли томони равоқли айвонлар билан ўралиб, ҳовли ўртасида ҳовуз қилинган. Мадраса ларнинг ташқи ва ички қисми ҳар хил рангли кошинкори ва ганчкори безаклар б-н пардозланган. Қуръондан оятлар ва ҳадислар кўчириб ёзилган. Мас, Бухородаги Улуғбек М. си эшикларига «Билим олмоқ ҳар бир мусулмон эркак ва аёлнинг бурчидир» деган ҳадиси-шариф битилган.

Мадраса умумий қурилиш типологияси (таснифи) лойиҳаси ва қурилмасига кўра, ажралиб туради. Ўрта Осиё меъморлигида масжид ва дарсхона қоидага кўра, пештоқнинг икки ён қанотида жойлашган. Сурия ва Мисрда улар кираверишда ҳовлининг тўрида кўндалангига айвонли қилиб қурилган. Туркияда ҳовли тепаси ҳам гумбаз билан қопланган. Ўрта Осиё ва Ғарбий Осиёда одатдагидек равокли қилиб ёпиш услуби қўлланган. Шим. Африкада тўсинли томлар бўлган. Араб мамлакатларидадастлабки Мадраса вазир Низомулмулк томонидан Бағдодда (11-а. нинг 2-ярмида) қурилган. Ўрта Осиёда Мадраса махсус меъморлик иншооти сифатида қурилгани ҳақида тарихий маълумотлар сақланган. Шоҳизинда таркибида Самарқанд ҳокими Тамғоч Буғрохон Ибро-ҳим қурдирган (11-а.) М. қолдиклари топилган. Бухородаги Мир Араб мадрасаси, Абдуллахон мадрасаси, Абдулазизхон мадрасаси, Самарқанддаги Улуғбек мадрасаси, Шердор Мадраса, Тимакори мадрасаси, Хивадаги Муҳаммад Раҳимхон мадрасаси, Муҳаммад Амин иноц мадрасаси, Тошкентдаги Кўкалдош мадрасаси, Бароқхон мадрасаси, Абулқосим мадрасаси, Қўқондаги Камол қози мадрасаси, Андижондаги гумбаз Мадраса ва б. меъморий ёдгорликлар сифатида машҳур.

Ад.: Керенский О. М., Медресе Туркестанского края-СПб., 1892; Абдуллаев Ю., Очерки по методике обучения грамоте в ўзбекской школе, Т., 1966; Абу Бакр Муҳаммад Наршахий, Бухоро тарихи, Т., 1991; Шамсутдинов Р. Т., Расулов Б., Туркистон мактаб ва мадрасалари тарихи (XIX аср охири ва XX аср бошлари), Андижон, 1995.

Гулнора Солижонова.

Loading...