МАДРЕИМОВ Пўлат Шамшетович

МАДРЕИМОВ Пўлат Шамшетович (1942.15.1, Қорақалпоғистон, Чимбой ш.) — балетмейстер. Ўзбекистон халқ артисти (1977). Тошкент хореография билим юртини тугатган (1965). 1965 — 70 й. лар Қорақалпоқ театрида балетмейстер, 1970—74 й. лар Қорақалпоқ давлат филармониясида, айни вақтда 1970 й. дан «Ойқулаш» ашула ва рақс ансамблида бадиий раҳбар. Рақсларида қорақалпоқ халқининг ҳаёти ва урф-одатлари, тарихини халқ ўйинлари ва маросимларидан олинган миллий ҳаракатлар орқали ифодалашга интилади. Саҳналаштирилган энг яхши рақслари: «Ўтов», «Лолалар рақси», «Орол йигитлари», «Меҳнат завқи», «Ўйнасин», «Ойқулаш», «Жилва», «Нозли қиз», «Чавандозлар», «Ёшлар сайли», «Учрашув» ва б. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1974). «Меҳнат шуҳрати» ордени б-н мукофотланган (2000).

Loading...