МАФИЯ

МАФИЯ (лот. maffi a, итал. mafi a — махфий) — зўрлик, қўрқитиш, террор, қотиллик, иғвогарлик усули билан иқтисодий ва сиёсий мақсадларга эришиш учун тузиладиган махфий уюшма; уюшган жиноятчилик ташкилоти. Бир-бири билан ўзаро боғланган ва порага сотилган давлат амалдорлари, давлат органларидан ердам оладиган жиноятчи гуруҳлар. 18-а. охири — 19-а. бошларида Италиянинг Сицилия о. да пайдо бўлган. 20-а. да Мафия ташкилотлари фаолияти шаҳарларда авж олди. Мафия, одатда, қиморбозлик, бангилик, фоҳишабозлик каби ижтимоий ахлоқсизликни уюштиради ва ўз ҳомийлигига олади, сиёсий ҳаётга фаол аралашади. Мафия давлат идоралари, суд ва полиция амалдорлари, муайян сиёсий доиралар билан бирикиб кетади. Кейинчалик уюшган жиноятчиликнинг давлат ҳокимияти, суд, прокуратура ва б. идоралар ходимлари билан тил бириктириши ва ўзаро бир-бирини ҳимоя қилиши Мафия деб аталадиган бўлди.

Loading...