МАГАДАН ВИЛОЯТИ

МАГАДАН ВИЛОЯТИ — РФ таркибидаги вилоят. Узоқ Шарқ иқтисодий р-нига киради. 1953 й. 3 дек. да ташкил этилган. РФнинг чекка шим.-шарқий қисмида. Майд. 461,4 минг км2. Аҳолиси 232,8 минг киши (2000). Асосан, руслар, шунингдек, украин, белорус, татар, эвенк ва б. ҳам яшайди. 8 туманга бўлинган; 2 шаҳар, 28 шаҳарча бор. Маркази Магадан ш. М. в. Шаркий Сибирь, Чукотка, Беринг ва Охота денгизлари билан ўралган. Вилоятнинг кўп қисмини Колима тоғлари эгаллаган. Пенжина қўлтиқчасидан Анадирь қўлтиғигача кенг Анадирь пасттекислиги жойлашган. Асосий фойдали қазилмалари: олтин, қалай, вольфрам. Тошкўмир ва қўнғир кумир конлари бор. Иклими кескин континентал. Қиши совуқ, ёзи салқин. Июлнинг ўртача т-раси Охота денгизи соҳилларида 1 Г — 12°, Шим. Муз океани соҳилларида 3° — 6°, янв. ники Охота денгизи сохилларида —19° дан —23° гача, Шим. Муз океани соҳилларида —24° дан —28° гача. Магадан вилоятининг ички қисмларида июлнинг ўртача т-раси 14°—16°, янв. ники —38°. Йилига 300—350 мм, Охота ва Беринг денгизлари соҳилларида 500—700 мм, ёғин тушади. Охота денгизи соҳилларидан бошқа ҳамма жойлар замини музлаб ётади. Вегетация даври 100—105 кун. Йирик дарёлари: Колима ва Анадирь. Тупроклари подзолли тоғ-ўрмон ва тоғ-тундра тупроклари. Магадан вилояти тундра, ўрмонли тундра ва тайгада жойлашган. Даурия тилоғочи, ер бағирлаб ўсадиган кедр кўп. Тийин, оқтовушқон, қутб тулкиси, тулки, оқ айиқ, қўнғир айиқ, росомаха, латча, шимол буғуси, лось, қушлардан каклик, ўрдак, ғоз бор. Да-рёларда балиқ, денгизларда кит, морж, тюлень яшайди. Машинасозлик, металлсозлик, балиқ саноати ривожланган. Аркагала ГРЭС, Колима ГЭС бор. Сут-гўшт чорвачилиги, даррандачилик, мўйначилик билан шуғулланилади. Вилоят ҳудудий Магадан қўриқхонаси, Талая курорти бор.

Loading...