МАГДАЛЕНА

МАГДАЛЕНА — Колумбиядаги дарё. Уз. 1540 км, ҳавзасининг майд. 260 минг км2. Марказий Кордильера тоғларидан бошланиб, қуйи қисмида Кариб бўйи пасттекислигидан оқади ва Барранкилья ш. яқинида Кариб денгизига қуйилади. Ўрта оқимида серостона. Асосий ирмоқлари: Каука ва Сан-Хорхе (чапдан). Ёмғир сувларидан тўйинади. Сув сарфи 8—10 минг м3/сек. Барранкилья ш. дан Ла-Дорада ш. гача (800) мунтазам кема қатнашш. Магдаленанинг қуйи қисмидан Картахена портигача канал қурилган.

Loading...