МАГЕЛЛАН БУЛУТЛАРИ

МАГЕЛЛАН БУЛУТЛАРИ — галактикамиз «Сомон Йўли»нинг табиий йўлдошлари; бизга энг яқин бўлган қўшни иккита (катта ва кичик) галактика. Улар тузилиши бўйича нотўғри галактикалар синфига кириб, физик қўшалоқ система ҳисобланади. Осмоннинг Жан. ярим шарида кузатилиб, каттасининг кўринма ўлчами Ойдан =10 марта, кичигиники эса <= 5 марта катта. Ф. Магелланнинг океанлар бўйлаб саёҳати дафтарида тасвирланган ва унинг номини абадийлаштириш мақсадида шундай аталган. Дастлаб, улар Кап булутлари деб номланган.

Loading...