МАГИСТР

МАГИСТР (лот. magister — бошлиқ, устоз) — 1) Қад. Римда бир неча лавозим (мас, диктатор ёрдамчиси, империянинг сўнгги даврида бош қўмондон). Кейинчалик Европада улуғ магистр (гроссмейстер) — католик руҳоний-рицарлар жамоасининг бошлиғи;

2) айрим мамлакатларда бакалавр ва фан доктори ўртасидаги илмий даража. Таянч олий таълим курсидан сўнг қўшимча дастур бажарган, махсус имтиҳонларни топширган ва муайян илмий ишни ҳимоя қилган шахсларга берилади;

3) Ўзбекистонда «Таълим тўғрисида»ги қонун ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» (1997) га мувофиқ, ун-тлар, академиялар, ин-т ва олий мактабнинг бошқа таълим муассасаларвда олий таълимнинг 2-босқичи — магистратурани тугатганларга бериладиган даража. Давлат малака аттестацияси якунларига кўра берилади. Магистр ларга давлат томонидан тасдиқланган намунадаги, касб-ҳунар ва илмий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган диплом топширилади.

Loading...