МАГМАТИК ТОҒ ЖИНСЛАРИ

МАГМАТИК ТОҒ ЖИНСЛАРИотқинди тоғ жинслари. Магманннг Ер пусти ва ер юзасида совуши ва кристалланиши натижасида вужудга келади. Магма чуқурликда, Ер пустила, шунингдек, оқиб чиққач, ер устида ҳам қотиши мумкин. Шунга қараб Магматик тоғ жинсларини 2 асосий синфга: интрузив тоғ жинслари ва эффузив тоғ жинсларига бўладилар. Таркибидаги кремнезём миқдорига қараб Магматик тоғ жинсларининг нордон, ўртача, асосли ва ўта асосли гуруҳлари фарқ қилинади. Магматик тоғ жинслари барча бурмали областлар, платформалар замини, қалқонлар, ҳоз. океанларда учрайди. Магматик тоғ жинслари гуруҳлари билан муайян фойдали қазилмалар боғлиқ. Mac, нордон Магматик тоғ жинслари билан қалай, вольфрам, олтин рудалари, асослилари билан титаномагнетит, мис рудалари, ўта асослилари билан хром, платина, никель рудалари, ишқорий-ўта асослилари билан титан, фосфор, камёб ер элементлари рудалари ва ҳ. к. М. т. ж. дан қурилиш (туф, лабрадорит), абразив, иссикликни ўтказмайдиган материал сифатида, шунингдек, айрим металлар (мас, алюминий)ни ажратиб олишда фойдаланиш мумкин.