МАГМАТИЗМ

МАГМАТИЗМ — магманинг суюлиши, унинг эволюцияси, ҳаракати, бошқа қаттиқ жинслар билан ўзаро таъсири ва қотишини ўз ичига олган жараёнлар мажмуи. М. Ернинг чуқур қисмидаги фаол ҳаракатларнинг энг муҳим кўринишларидан бири. Тектоник ҳаракатлар характерининг ўзгариши билан Магматизм типи ҳам ўзгаради, геологик тарихга ва Ер пўстининг у ёки бу структурасига боғлиқлигига қараб геосинклиналь, платформа, океаник ва тектоникмагматик фаол кўринишларга бўлинади. Магматизмнинг қандай чуқурликда жойлашганлиги (қотиш шароитлари)га қараб абиссал, гипабиссал, субвулкан, юза жойлашган (вулканизм) М., таркибига қараб ўта асосли, асосли ўртача, нордон ва ишқорли (қ. Магматик тоғ жинслари) турлари фарқ қилинади.

«Янги глобал тектоника» концепциясига мувофиқ Магматизм, асосан, литосфера плиталарининг ўзаро ҳаракати зонасида, уларнинг икки томонга сурилиш (рифтлар) жойида ва иссиклик оқимининг юқорига кўтарилиш зонасида интенсив ривожланади. Ҳоз. геологик даврда М. Тинч океаннинг вулканик ҳалқасида, океан ўрталиқ тизмаларида, Африка ва Ўрта денгиз атрофи рифт зоналарида ривожланган. Магматизм билан турли-туман фойдали казилма конларининг пайдо бўлиши боғлиқ.

Ад:. Абдуллаев X. М., Магматизм и оруденение Средней Азии, Собр. соч. (в 5ти т., т. 5), Т.,1965; Хамрабаев И. X., Магматизм и постмагматические процессы в Западном Узбекистане, Т., 1958.

Loading...