МАГНЕТИТ

МАГНЕТИТ (магнит темиртош) — мураккаб оксидлар кичик синфига мансуб минерал. Кимёвий таркиби — FeFe2O4 Таркиби ва хусусиятлари ўзгарувчан бўлиб, вужудга келиш шароитига боғлиқ. Куб сингонияда кристалланади, октаэдр кристаллар ва ромбдодекаэдр кўринишдаги яхлит донадор агрегатлар ҳосил қилади. Ранги қўнғир қора, металлдек ялтироқ. Қаттиқлиги 5,5—6,0; зичлиги 5200 кг/м3. Кучли магнит хоссасига эга. Таркибида титан (1У)-оксид (ТЮ2) бўлса титанмагнетит ва хром (Ш)-оксид (0,0,) бўлса хроммагнетит деб аталади. Магматик тоғ жинсларида, гидротермал конларда, баъзан чўкинди жинсларда учрайди. Магнетит темир олинадиган асосий хом ашё ҳисобланади. Магнетитнинг йирик конлари габбро ва габбропироксенит-дунитли формацияларнинг магматик жинслари, сиенитлар, ўта асосли ишқорли жинслар ва карбонатитлар, контакт-метасоматик тузилмалар, вулканоген-чўкинди жинслар билан боғлиқ. Магнетитнинг энг катта конлари Россия (Курск магнит аномалияси), Украина (Кривой Рог, Кременчуг темир руда конлари), Швеция, АҚШ ва б. мамлакатларда бор.

Loading...