МАГНЕТО

МАГНЕТО — узгарувчан ток магнитоэлектр генератори; ички ёнув двигателларида ёнилғи аралашмасини ўт олдириш учун электр учқуни ҳосил қилиб беради. Магнетонинг ишлаш тарзи паст кучланишли электр токи ҳосил қилиб, уни юқори кучланишли токка айлантириши ва кўп цилиндрли ички ёнув двигателларида бу токни цилиндрларнинг ишлаш тартибига мувофиқ свечаларга тақсимлаши хамда свеча электродлари орасида электр разряд ҳосил қилишидан иборат. Магнето поршенли авиация двигателларида, баъзи турдаги мотоциклларда, қайиқларнинг осма двигателлари ва б. да ишлатилади. 20-а. 60-й. ларидан ишлатилмайди.

Loading...