МАГНЕЗИТ

МАГНЕЗИТкарбонатлар синфига мансуб минерал. Кимёвий таркиби — MgCO3. Тригонал сингонияда кристалланади. Дитригонал-скаленоэдр кристаллар, кўпинча, яхлит донадор агрегатлар ҳосил қилади. Ранги оқ, кулранг, саргиш, пушти ранг. Шишасимон ялтироқ, соф кристаллари рангеиз. Қаттиқлиги 4—7; зичлиги 3000 кг/м3. Мўрт. Ўта асосли тоғ жинсларининг нурашидан ва метаморфизм жараёнида тальк билан бирга ҳосил бўлади. Брейнерит — лиственитларнинг типик минерали. Чўкинди Магнезит кўл ва лагуналарда доломит ва доломитлашган оҳактошлар билан биргаликда ётади. Кристалланган Магнезитнинг катта уюмлари Австрия, Жан. Урал, Узоқ, Шарқ, Бразилия, Хитой, Корея ва б. жойлардан топилган. Магнезитни сунъий равишда ҳам оладилар. Ўтга чидамли материаллар (ғишт ва б.) тайёрлашда, ўғит сифатида, магнезиал цемент олишда, целлюлоза, ойна-шиша, керамика саноатида, лок-бўёқ, синтетик каучук, қанд и. ч. да ва б. соҳаларда ишлатилади.

Loading...