МАГНИТ ГИДРОДИНАМИКА

МАГНИТ ГИДРОДИНАМИКАэлектр ўтказувчан суюклик, газ, плазма ва суюқ металларнинг магнит майдондаги ҳаракати ҳақидаги фан; гидродинамика ва классик электродинамиканинг бирлашувидан ривожланган физика бўлими. Плазма (баъзан Магнит гидродинамикага плазма физикасининг бўлими сифатида қаралади), суюқ металлар ва электролитлар М. г. учун хос бўлган объектлардир.

Магнит гидродинамика бўйича биринчи тадқиқотлар Магнит гидродинамика Фарадей замонига оид; фаннинг мустақил соҳаси сифатида эса Магнит гидродинамика астрофизика ва геофизика талаблари б-н боғлиқ равишда 20-а. да ривожлана бошлади. Кўплаб космик объектлар (мас, Қуёш, пульсарлар) кучли магнит майдонларга (бир неча минг Э ва ундан кўп) эга эканлиги аниқланди. Магнит майдон энергиясининг зичлиги плазма зарралари кинетик энергиясининг зичлиги билан таққосланарли бўлиб қолганлиги (ёки ундан ошиши) сабабли, бундай майдонларда жойлашган плазманинг динамик табиати радикал ўзгаради. Айнан ушбу мезон кучланганлиги Ю-3 — 10~5Э (юлдузлараро фазо, Ер майдонининг атмосферанинг юкрри қисмида ва ундан ташқарида) бўлган магнит майдонлар учун ҳам (агар зарралар концентрацияси улар эгаллаган соҳаларда кичик бўлса) ўринлидир.

Магнит гидродинамиканинг асосий ҳолатларини X. Альвен ифодалаган. У ўтказгич муҳитнинг магнит майдондаги альвен тўлқинлари деб ном олган, ўзига хос тўлқинсимон ҳаракатлари мавжуд бўлишини башорат қилган. Космик плазманинг табиати ҳақидаги фан сифатида шакллана бошлаган Магнит гидродинамика усуллари ер шароитидаги ўтказгич муҳитларга ҳам йўналтирилди. 20-а. нинг 50-й. лари бошида Магнит гидродинамика ва плазма физикасининг ривожланиши бошқарилувчи термоядро синтез муаммолари бўйича миллий дастурлар тадқиқотларининг (Россия, АҚШ, Буюк Британия) ривожланишига кучли туртки берди. Бу муаммодаги муҳим масала плазма токининг магнит майдон билан таъсирлашиши асосида плазмани идиш деворига тегишидан сақлашдир. Магнитогидродинамик генераторлар, плазма тезлаткичлар, плазма двигателлар (юриткичлар) ва б. М. г. нинг техникада кенг қўлланилишига мисолдир.

Ад. Альвен Г., Фел ьтхам мар К. Г., Космическая электродинамика [пер. с англ. ], 2 изд., М., 1967.

Loading...