МАГНИТ ИНДУКЦИЯ

МАГНИТ ИНДУКЦИЯ (магнит индукция вектори) — магнит майдоннинг асосий тавсифи бўлган вектор (в)’, унинг катталиги ва йўналиши магнит майдоннинг унда жойлаштирилган токли ўтказгичга таъсири билан аникданади. Магнит индукция алоҳида электронлар ва б. элементар зарралар ҳосил қилган микроскопик магнит майдонлар йиғинди кучланганлигининг ўртача қийматини ифодаловчи магнит майдоннинг асосий тавсифи. Магнит майдоннинг Магнит индукция векторини магнит майдон кучланганлиги Н вектори ва магнитланганлик вектори J орқали ифодалаш мумкин. СГС бирликлар тизимида Магнитланганлик ҳажм бирлигининг магнит моменткш ифодалайди.

Loading...