МАГНИТ МАЙДОН

МАГНИТ МАЙДОН — ҳаракатланаётган электр зарядларга ва магнит моменпиш жисмларга таъсир қиладиган куч майдони. Магнит майдон Фарадей биринчи марта 1845 й. да фанга киритган. У электр ўзаро таъсирлар ҳам, магнит ўзаро таъсирлар ҳам ягона моддий майдон ёрдамида амалга ошади, деб ҳисоблаган. Электромагнит майдоннинг классик назариясини Ж. Максвелл яратган (1873). Ўзгарувчи М. м. ўзгарувчи электр майдон билан узвий боғланган. Магнит майдон ҳаракатдаги электрланган жисмлар, электр токли ўтказгичлар ва магнитланган жисмлар атрофида ҳосил бўлади (раемга қ.). Электр токи ҳосил қиладиган Магнит майдон БиоСаварЛаплас қонунига, Магнит майдоннинг электр токига таъсири эса Ампер қонунита асосан аниқланади.

Магнит майдон микродунё ҳодисаларида, космик объектларда ҳам кузатилади. Микродунё ҳодисаларидаги Магнит майдон, асосан, барча зарраларнинг магнит моментга эга бўлишлигига, ҳаракатланувчи электр зарядига Магнит майдон кўрсатадиган таъсирга боғлиқ. Булар эса моддалардаги парамагнетизм, диамагнетизм, ферромагнетизм, антиферромагнетизм, магнит резонанс, магнитооптика ҳодисалари, Фарадей эффекти каби ҳодисаларни юзага келтиради.

Ҳаракатланувчи электр заряди М. м. да текис айланма (винт чизиғи бўйича) ҳаракат қилади. Магнит майдоннинг айрим жойларида электр зарядларнинг ҳаракат йўналиши қарама-қаршисига ўзгариши мумкин. Магнит майдоннинг бундай жойлари магнит кўзгулар дейилади. Магнит майдон таъсирида атом ичидаги электронлар қўшимча ҳаракат қилади. Атомнинг нурланиши Магнит майдон таъсирида ўзгаради (қ. Зееман эффекти). Жисмда тарқалувчи ёруғликнинг қутбланиш текислиги Магнит майдон таъсирида маълум бурчакка бурилади (Фарадей эффекти). Ер, Қуёш сингари кўпгина моддий системалар Магнит майдонга эга. Қуёш доғлари кучли Магнит майдон билан боғланган. Қуёшдаги ўзгаришлар натижасида Ер М. м. нинг кучли ғалаёнланиши — магнит бўронлари ҳосил булади. Космосни ўзлаштириш, ядроларни синтез қилиш, плазма физикаси ва б. соҳалардаги фан ва техника масалалари Магнит майдонни ўрганиш б-н боғлиқ. Магнит майдон, асосан, кучеиз (500 Гс), ўртача (500 Гс дан 40 кГс гача), кучли (40 кГс дан 1 МГс гача) ва ўта кучли (1 МГс дан юқори) хилларга бўлинади. Кучсиз ва ўртача Магнит майдондан электроника, электротехника радиотехникада, шунингдек, 500 Гс дан 40 кГс гача бўлган Магнит майдондан зарядли зарралар тезлаткичлари, Вильсон камераси, пуфакли камера, масс-спектрометр каби курилмаларда фойдаланилади. Кучли ва ўта кучли Магнит майдон, асосан, қаттиқ жисмлар физикасида, ферромагнетизм ва антиферромагнетизм хоссаларини ўрганишда, магнитогидродинамик генератор ва б. да ишлатилади. Кучеиз ва ўртача Магнит майдон доимий магнитлар, электр магнитлар, ўта ўтказувчи магнитлар, соленоидлар (электр токи утказгичи) ёрдамида, кучли Магнит майдон йўналтирилган портлатиш усулида олинади (охирги усулда мис қувур ичида олдиндан кучли импульели Магнит майдон ҳосил қилинади ва у кучли портлашнинг радиал босимига дуч«р қилинади).

Ад.: Парселл Э., Электричество и магнетизм [пер. с англ. ], М., 1971; Ландау Л. Д., Л и ф ш и ц Е. М., Теория поля, 6 изд., М., 1973 [Теоретическая физика, т.2|.

Loading...