МАГНИТ РЕЗОНАНС

МАГНИТ РЕЗОНАНС — модданинг маълум бир узунликдаги электромагнит тўлқинларни танлаб ютиши. Бунга сабаб — электронлар ёки атом ядроларининг магнит моментлари ўз йўналишини ўзгартиради. Моддаларнинг тури ва хусусиятларига кура, Магнит резонанс ҳодисаси, асосан, 4 га бўлинади: ядровий Магнит резонанс (тўлқинлар амплитудасининг кучли катталашиши), электрон парамагнит резонанс, ферромагнит резонанс ва антиферромагнит резонанс; а) ядровий Магнит резонансда электромагнит тўлқинларнинг ютилиши (нисбатан жуда кучсиз ютилиши) радиочастотали магнит майдони таъсиридаги кучли ўзгармас магнит майдонида кузатилади. Атом ядроси магнит «ташувчи» бўлиб хизмат қилади ва хоссалари кўрилаётган ҳодисанинг резонанслигини белгилайди; б) радиочастотали электромагнит майдон энергиясининг парамагнит моддаларда ташқи магнит майдон таъсирида резонанс ютилиши электрон парамагнит резонансдир; в) турли частотали икки ўзгарувчи электромагнит майдоннинг модцага бир вақтда резонанс таъсирида жуфт резонанс ҳодисаси рўй беради. Парамагнит квант кучайтиргичларнинг иши шу ҳодисага асосланган, ферромагнит резонанс ферромагнитлардаги электрон Магнит резонанс деб ҳам аталади. Ферромагнит модда ўзига хос магнитланиш хусусиятига эга, яъни ферромагнитда ташки магнит майдон йўқ ҳолда ҳам ички магнит майдон бўлади. Ферромагнит модда электронлари ўртасидаги таъсир кучлари шунчалик катта бўладики, ҳатто иссиклик ҳаракати натижасида элек-тронлар спинининг ҳаракат йўналиши ҳам ўзгармайди. Бу ҳодисага, асосан, ўта юксак частотали асбоблар (феррит генераторлари ва кучайтиргичлари) ясалади; г) антиферромагнит резонанс электромагнит энергиянинг антиферромагнитда резонанс ютилишидир. Бу ҳодиса юксак частота диапазони (одатда, мм ли тўлқинлар диапазони) да кузатилади. Антиферромагнит резонанс ҳодисасини кузатишда радиоспектроскоплардан фойдаланилади.

Loading...