МАГНИТ СТРУКТУРАСИ — кристалларда атом (ион) магнит моментларнинг тартибли жойлашиши. Атомли, доменли Магнит структураси мавжуд. Атомли Магнит структураси кристаллардаги атомлар (ионлар) магнит моментларининг ўзаро йўналишини кўрсатади. Бу ҳам йиғинди магнит моментининг қийматига қараб, ўз навбатида яна ферромагнитли (йиғинди магнит момент нолдан фаркли) ва анти-ферромагнитли (йиғинди магнит момент нолга тенг) турларга бўлинади (расмга қ.). Бундан ташқари, атом магнит моментининг кристаллдаги фазовий тақсимланиш хусусиятларига қараб, уларни махсус гуруҳларга ажратиш мумкин: а) коллинеар (магнит моментлари кристалл панжаранинг барча тугунларида кристаллнинг маълум бир ўқи бўйлаб ёки унга карама-қарши йўналган; б) кучеиз ноколли-неар (ноколлинеарлик кучеиз магнит таъсири натижасидир); в) кучли но-коллинеар (бу ҳолда ноколлинеарлик алмашинуви ўзаро таъсирнинг катталиги ва симметриклик характерига асосланади); г) винтсимон кристаллнинг маълум ўқида жойлашган атомларнинг магнит моментлари бир-бирига нисбатан бурилган бўлиб, бу момент векторларининг учи шу ўқ атрофида винтсимон чизиқни тасвирлайди.
Доменли Магнит структураси с ўз-ўзидан магнитланадиган турлича йўналишдаги доменларнинг жисм ҳажми бўйича тақсимланиши б-н характерланади. Маълум т-рада ферромагнетикда доменларнинг шакли, уларнинг катталиги ва намунанинг қажми бўйича тақсимланган доменларнинг йўналиши / жисмнинг шакли ва ўлчамига, кристалл юзасига, кристалл панжаранинг нуқсонига ва ички кучланишларига, ярим кристалл жисмларда эса қўшни кристалларнинг Магнит структурасига боғлиқ.
Ферромагнетик магнит анизотро-пиясини ўзгартирувчи ташқи таъсирлар (эластик кучланиш, магнит майдони, т-ра ўзгариши) натижасида Магнит структураси ўзгаради ва у метастабил (ўта турғун) ҳолатда туриб қолиши мумкин. Ташқи таъсирлардан сўнг Магнит структураси асл ҳолига тўла-тўкис қайтмайди; доменларнинг шакли ва ўлчами ўзгаради, ферромагнит (жисм) қолдиқ магнитланиш ҳолатига ўтиб қолади.