МАГНИТ ЮЛДУЗЛАР

МАГНИТ ЮЛДУЗЛАР — катта ўлчам ли магнит майдонлари борлиги аниқланган юлдузлар; юзасида спектрал чизиқдарнинг Зееман эффекти таъсирида ажралишига кўра, ўлчанган кучланганлиги юздан ўн минг эрстедгача бўлади. Магнит юлдузлар Герцшпрунг — Рессел диаграммасининг бош кетма-кетлигида жойлашади ҳамда В, A, F ва М спектрал синфга мансуб. Магнит юлдузлар спектрида Si, Mn, Sr, Сг каби кимёвий элементларнинг кучли эмиссион чизиқлари кузатилади. Бу элементлар микдори Магнит юлдузларда Қуёш атмосферасидагидан бир неча марта куп. Магнит юлдузлар шундай спектрал синфдаги нормал юлдузларга нисбатан ўз ўқи атрофида ўртача уч марта секин айланади. Спектрал чизиқдар интенсивлиги ва ажралиш микдори Магнит юлдузларнинг уз уки атрофида айланиш даври билан бир хил даврда ўзгариши аниқланган. Шундай давр билан Магнит юлдузларнинг ёруғлиги бир неча фоизга ўзгариб туради.

Магнит юлдузларнинг магнит майдони юлдузни ҳосил қилган газчанг булутга қарашли бўлган ва газчанг сиқилиши натижасида ўн минглаб эрстедгача кучайган. Оғир элементлар Si, Mn, Сг, ва Sr М. ю. атмосферасида руй бераётган чақнашлар натижасида ядро реакцияларида ҳосил булади.

Loading...