МАГНИТЛАНГАНЛИК

МАГНИТЛАНГАНЛИКмагнит майдонида жойлашган жисмнинг магнит ҳолатини ифодаловчи катталик (I). У жисм магнит моменти М нинг жисм ҳажми V га нисбатига тенг. Жисмнинг Магнитланганлик ташқи магнит майдон кучланганлигига, жисмнинг магнит хоссасига (ферромагнетизм, диамагнетизм, парамагнетизм, магнит материалларнинг жисми, шакли ва б. параметрларга) боғлиқ. Изотроп моддаларда Магнитланганлик йўналиши ташқи магнит майдон йўналишидек бўлиб, анизотроп (ферромагнит монокристалл) моддаларда аксинчадир.