МАГНИТОГОРСК

МАГНИТОГОРСК — РФ Челябинск вилоятидаги шаҳар (1931 й. дан). Магнит тоғи этагида. Жан. Уралнинг шарқий ён бағрида, Урал дарёсининг ҳар иккала соҳилида. РФ металлургия саноатининг энг йирик марказларидан бири. 1929—34 й. ларда Магнитогорск металлургия к-ти қурилиши муносабати билан вужудга келган. Аҳолиси 426,1 минг киши (1998). Йирик саноат корхоналари: металлургия к-ти, метиз-металлургия, калибрлаш, кран з-длари. Пианино ф-каси мавжуд. Машинасозлик, курилиш материаллари, енгил ва озиқ-овқат саноатлари ривожланган. Кончилик-металлургия ва пед. ин-тлари, драма ва қўғирчоқ театрлари, ўлкашунослик музейи бор.

Loading...