МАГНИТОРАДИОЛА

МАГНИТОРАДИОЛА — магнитофон, радиоприёмник ва граммафон пластинкаси қўйиладиган электр проигривателни бир қути (корпус) га бирлаштириб ишлаб чиқариладиган радиотехника аппарати; товушни қайта эшиттирувчи аппарат ва товушни ёзиб олувчи аппаратнинг бир тури. Асосий умумий қисмлари — паст частотали чиқиш кучайтиргичи, электр билан таъминлаш блоки ва товуш карнайлари. Ҳоз. пайтда компактдисклар и. ч. ривожланганлиги туфайли Магниторадиола ишлаб чиқариш анча чекланган.

Loading...