МАГНИЙ БИРИКМАЛАРИ

МАГНИЙ БИРИКМАЛАРИ, Магний фторид, MgF2 — тетрагонал панжарали кристаллар; а — ва Р – шаклга эга. Суюқланиш т-раси 1263°, қайнаш т-раси 2272°, зичлиги 3,127 г/см3 (a-MgF2). Табиатда селанит минерали a-MgF2 кўринишида учрайди. Сувда оз эрийди (25° да 100 г да 0,013 г). Шиша, керамика, эмаллар, катализаторлар, синтетик смола ва асбест и. ч. да, оптик ва лазер материаллар олишда қўлланади.

Loading...