МАГНИЙ ХЛОРАТ

МАГНИЙ ХЛОРАТ [Mg (C1O3)26H2O] — сиртдан таъсир этувчи дефолиант, десикант. Сувда эрувчан 60% ли кукун. Ранги оқиш кулранг ёки қўнғир. Ғўза, соя, дуккакли ва б. экинларнинг ҳосилини йиғишдан аввал баргини тўкишда (қ. Дефолиация) ва тупини қуритишда (қ. Десикация) кўлланилади. Кўпгина ғўза тупларида 1—4 кўсак очилгандан сўнг дефолиация ўтказилади. Препарат нинг сарф нормаси: 8—20 кг/ га, иш суюклиги трактор пуркагичлари қўлланилганда 200 л/га. Десикацияда препаратнинг сарф меъёри: 25—35 кг/ га; иш суюклиги дефолиацияда олинган сарф меъёрига тенг. Магний хлорат Фарғона «Азот» и. ч. бирлашмасида 1965 й. дан ишлаб чиқарилади. Заҳари кам. Сичқонлар учун ЎД50 5300 мг/кг.

Loading...