МАГНИЙЛИ ЎҒИТЛАР

МАГНИЙЛИ ЎҒИТЛАР — таркибида магний бўлган ўғитлар. Кўпгина Магнийли ўғитларда ўсимликлар учун зарур бўлган бошқа элементлар (калий, азот, фосфор) ҳам бўлади. Магнийли ўғитларнинг турлари: калиймагнийли концентрат — донадор, қотмайдиган кукун, таркибида (8-9% MgO ва 17,7-19% К2О); доломит уни (доломитнинг майдаланган маҳсулоти, 20% MgO ва 28% СаО); асосан, магний метасиликатидан ташкил топган серпентинит (32—43% MgO); магний сульфат ёки эпсомит (камида 13,7% MgO ва’8% NaCl бор); аммоний магний сульфат (аммошенит) — майда кристалл қўш туз, сувда кам эрийди. Таркибида 10% MgO ва 7% N бор; доломит-аммиакли селитра (10% атрофида MgO, 17% N ва 14% СаО); магний оксид ёки куйдирилган магнезия (камида 89% MgO) киради. Магнийли ўғитлар ерга баҳорги ҳайдаш вақтида гектарига 10—70 кг солинади. Асосан, картошка, лавлаги, тамакл, дуккакли ва дондуккакли экинлар ва б. М. ў. га талабчан. Экинларга магний етишмаслигини уларнинг кўринишига қараб аниқлаш мумкин (қ. Ўсимликнинг озиқланиши).

Loading...