МАҒОКИ АТТОРИ МАСЖИДИ

МАҒОКИ АТТОРИ МАСЖИДИ — Бухородаги меъморий ёдгорлик (10 — 16-а. лар). Мағок (чуқурлик)да ва аттор бозори яқинида жойлашгани сабабли Мағоки аттори масжиди деб номланган. Қад. 4 устунли Моҳ масжиди (9-а.) ўрнида 12-а. да эски лойиҳа асосида қайта қурилган (1934 й. да археологик тадқиқотлар натижасида аниқланган). 14-а. да таъмирланган, 15-а. да пештоқининг юқори қисми бузилган. Абдулазизхон даврида (1541—42 й. лар) бинонинг юқори щеми, гумбазлари қайта қурилган. Масжид тарҳи (13,35×17,6 м) содда ечимга эга, ичкариси 6 устунли, 12 гумбазли, ўрта гумбази баландроқ бўлиб, унинг асоси (пойгумбази)даги дарчалар орқали бино ичига ёруғлик тушади. Шарқий қисмини кенг пиллапояли зина эгаллаган. Бош тарзидаги пештоқ ғайриодатий равишда бинонинг ён томони (жан.)да жойлашган. Кейинчалик шарқий қисмига қайта қурилган. Пештоқининг кўринишида ёйсимон чуқур равоқ ва ундаги ўзига хос безаклар муҳим ўрин тутади. Ганч ва майда ғишт бўлакчаларидан безатилган пештоқ ҳашами ғоятда нафис ва юксак бадиий дид билан бажарилган. Намоён ўлчамларига мутаносиб равишда мураккаб бўртма безаклар ишланган. Устунгўшалари ўйма нақшлар б-н, бошаси вазасимон шаклда кўркамлаштирилган. Мағоки аттори масжидининг безаклари 12-а. Бухоро меъморлик мактабининг юксак намунаси сифатида Ўзбекистон меъморлик тарихида алоҳида ўрин тутади. 1939 — 49 й. ларда пештоқи мустаҳкамланиб таъмирланган, атрофи ободонлаштирилган.

Loading...