МАҲАЛЛИЙ БОЗОР

МАҲАЛЛИЙ БОЗОРайирбошлаш миқёси жиҳатидан муайян мамлакатнинг давлат чегаралари доираси б-н чекланган шаҳар, туман, вилоят ҳудудларидаги бозор. Бу бозорларда сотиладиган маҳсулотлар кўлами ва хилма-хиллиги энг аввало маҳаллий қ. х., са-ноатнинг ривожи ва йўналиши билан белгиланади. Бу бозорлардаги товарлар, асосан, озиқ-овқат, кенг истеъмол, саноат моллари, хўжалик ва уй-жой буюмлари, қурилиш материаллари ва б. дан иборат бўлади. Маҳаллий бозорнинг хилма-хиллиги, уларнинг хусусиятлари, сотиладиган товарлар турлари шу ерли халқнинг хўжалик тарзи, ҳудуднинг узоқ шаклланган маданийиқтисодий тараққиёти натижасидир. Маҳаллий бозор минтақа бозори ва жаҳон бозори б-н алоқаларга киришиб, ўз биқиқлигини йўқотиб боради.

Loading...