МАҲАЛЛИЙ ЎҒИТЛАР

МАҲАЛЛИЙ ЎҒИТЛАР — бевосита хўжаликларнинг ўзидан чиқадиган ўғитлар. Уларга гўнг, гўнг шалтоғи, кўпгина органик моддалар, жумладан, ўсимлик қолдиқлари, хўжалик чиқиндилари ва б. дан тайёрланган турли компостлар киради. Маҳаллий ўғитлар тупроқнинг физиккимёвий ва биологик хоссасини яхшилайди. Унинг сув шимишини, фосфатларнинг эрувчанлигини оширади, сувда эрийдиган тузлар мигра-циясини камайтиради, озиқ элементларини ювилишдан саклайди, Маҳаллий ўғитлар минерал ўғитлар б-н бирга қўлланганда ўсимлик сув ва озиқ элементларини яхши ўзлаштиради. Маҳаллий ўғитлар таркибида ўсимлик учун зарур озиқ элементлар (азот, фосфор, калий) ва барча микроэлементлар бор. М. ў. кузги шудгорлашда асосий ўғитлар сифатида гўнг сепгич машинада гектарига 20—40 т солинади.

Loading...