МАҲАЛЛИЙ САНОАТ

МАҲАЛЛИЙ САНОАТ — маҳаллий хом ашё ресурсларидан маҳаллий эҳтиёжларни крндиришга мўлжалланган халқ истеъмол моллари ишлаб чиқарадиган саноат тармоқлари мажмуи. Унинг таркибида қора металлургия, кимё ва нефть кимёси, машинасозлик ва металлга ишлов бериш, ёғочни қайта ишлаш саноати, мебель саноати, қурилиш материаллари, шиша ва чинни-фаянс, енгил саноат ва озиқ-овқат саноати корхоналари, халқ ҳунармандчилигининг зардўзлик, тикувчилик, тўқувчилик, пичоқчилик, бадиий каштачилик (сўзана, гулкўрпа, чойшаб, зардевол, палак, кирпеч), дўппидўзлик, ўймакорлик, мискарлик, заргарлик, кандакорлик, рихтагарлик, кулоллик, миллий чолғу асбоблари ясаш, косибчилик ва б. тармоқлари киради. Одатда, турли кичик и. ч. корхоналарини, айниқса, кичик шаҳарлар ва йирик қишлокларда ташкил этиш билан Маҳаллий саноат саноат марказларидан узокда жойлашган ҳудудларда саноат и. ч. ни ривожлантиради, хунармандлар, ишсизлар, маҳаллий аҳолини, пенсионерларни ва б. меҳнат қобилияти чекланган аҳоли тоифаларини унумли меҳнатга жалб этади, маҳсулот чиқариш учун четдан келтириладиган хом ашё билан бирга маҳаллий хом ашё ресурслари, материаллар, саноат ва қ. х. ишлаб чиқариши чиқиндиларини ишлатади.

Маҳаллий саноат хилма-хил истеъмол товарлари ва саноат мақсадларидаги маҳсулотлар ишлаб чиқаради. Ўзбекистонда Маҳаллий саноат 20а. бошларидан ҳунармандлар ва косиблар ширкатлари кўринишида шаклланди. 1934—92 й. ларда Республика Маҳаллий саноат вазирлиги (1994—97 й. ларда «Маҳаллий саноат» давлат корпорацияси) ишлади. Шаҳар ва шаҳарчаларда каттакичик хусусий ҳамда жамоа корхоналари, қўшма корхоналар, акциядорлик жамиятлари фаолият кўрсатади. Маҳаллий саноат корхоналарида 280 дан кўпроқ номда маданий, ма-иший, хўжалик моллари ишлаб чиқарилади.

Тармоқдаги йирик корхоналар — Шахрихон, Косонсой ва Ургут шо-йи тўқиш, Бекободдаги «Металлист», Чустдаги миллий пичоқлар з-длари, Тошкент, Андижон ва Шаҳрисабз бадиий буюмлар ф-калари, Бухоро «Зардўз», Тошкент «Ёдгорлик», Риштон, Шаҳрисабз кулолчилик акциядорлик жамиятлари, термос ишлаб чиқарувчи Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси ва б.

Миллий каштачилик буюмлар и 8 та ихтисослашган корхоналарда ишлаб чиқарилади, уларнинг энг йириклари — Тошкент, Андижон, Чует, Наманган ва Қашқадарё бадиий буюмлар ф-каларидир. Миллий газ лама (Марғилон, Олтиариқда қўлда тўқилган хонатласлар, Китобда беқасам) ишлаб чиқарилади. Г и л а м тўқиш маҳаллий ҳунармандчиликнинг энг ривожланган ва кенг ёйилган тармоқларидан биридир. Қўлда тўқилган гилам ва палосларда маҳаллий услуб ва бадиий услублар сақланиб келмоқда. Чует бадиий буюмлар ф-каси ва Тошкент касаначилик ф-калари уйда ишлайдиган ишчилардан фойдштанишга ихтисослашган. Тармоқда нодир металлар, тошлар ва синтетик материаллар (сунъий кристаллар) асосида маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган «Фонон» илмий и. ч. бирлашмаси, Тошкент ш. даги бир неча заргарлик корхоналари фаолият кўрсатади. Тармоқ маҳсулотларининг муайян қисми экспорт қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 й. 15 авг. даги «Маҳаллий саноатни бошқаришни такомиллаштириш тўғрисида» фармонига кўра, Маҳаллий саноатни бошқаришни янада такомиллаштириш, хусусийлаштиришни чуқурлаштириш, рақобатчилик муҳитини вужудга келтириш ва б. мақсадларида Республика вилоятлари ва Тошкент ш. да «Маҳаллий саноат» ҳудудий ишлаб чиқаришсавдо акциядорлик компаниялари ташкил этилди (яна қ. Бадиий саноат).

Нуриддин Мусаев.

Loading...