МАҲАЛЛИЙ ШАМОЛЛАР

МАҲАЛЛИЙ ШАМОЛЛАР — тезлиги, такрорланиши, йўналиши ва б. метеореологик элементлари билан ажралиб турадиган шамоллар; Ер юзасининг маълум р-нларига хос бўлади. Маҳаллий шамолларнинг пайдо бўлишига сабаблар: маҳаллий топография ёки орографиянинг умумий циркуляция оқимларига таъсири натижаси (фен, бора ва б.); умумий циркуляциясидан қатъи назар, маҳаллий циркуляциянинг (бризлар, тоғводий шамоллари) мавжудлиги; баъзида уюрма хусусиятларига эга бўлган конвекциянинг (чангли бўрон ва б.) бўлиши; умумий циркуляция оқимини шу р-нга оидлиги (кам намлик, чангланиш, паст т-ра ва б.). Ўрта Осиёнинг жан. да учрайдиган афғон шамоли, гармсел, Орол денгизида бўлиб турадиган довуллар ва б. Ўрта Осиё учун Маҳаллий шамоллар ҳисобланади. Маҳаллий шамолларлар, кўпинча, шу жой номи билан аталади: Бекобод шамоли (урсатев шамоли). Боку «норд» и, Новороссийск «бора»си ва ҳ. к. (қ. Шамол).

Loading...