МАҲАЛЛИЙ ВАҚТ

МАҲАЛЛИЙ ВАҚТ — Ер юзидаги бирор нуқта учун белгиланган вақт, ўртача Қуёш ёки юлдуз вақти. М. в. жойнинг географик узунлигига боғлиқ,. Географик узунлик шарққа 15° ортганда Маҳаллий вақт 1 соатга ортади, лекин битта меридианда жойлашган барча нуқталарнинг Маҳаллий вақт деярли бир хил. Катта шаҳарларнинг шарқий ва ғарбий қисмларидаги Маҳаллий вақт бирбиридан бир неча секундга фарқ қилади. Бу ноқулайликдан қутулиш учун барча мамлакатларда минтақа вақти қабул қилинган. Шу мақсадда Ер шарининг бутун юзаси меридианлар билан 24 минтақага бўлинган. Ҳар бир минтақа ичидаги вақт бир-биридан 1 соатча фарқ қилади. Нолинчи деб аталадиган бошланғич минтақанинг ўртасидаги меридиан Лондон яқинидаги Гринвич расадхонасидан ўтади. Гринвич Маҳаллий вақт Тошкент вақтидан 5 соатга фарқ қилади (яна қ. Вақт).

Loading...